Ads

"Барселона" клуби ҳимоячиси Нелсон Семеду жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб сафга қайтди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли португалиялик футболчи бугун бўлиб ўтадиган "Сельта"га қарши ўйин қайдномасига киритилган.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Вермален, Малком, Рафинья, Сампер ва Умтити каби футболчилар ҳамон лазаретда қолишмоқда.

“Барселона” – “Сельта” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.