Ads

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара тез орада "Фенербахче" футболчисига айланиши мумкин.

O Jogo нашрининг маълум қилишича томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга чиққан ва шу сабабли ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоллари жуда юқори.

Таъкидлаш керакки, Рафиньянинг айни дамдаги трансфер нархи 15 млн еврога баҳоланмоқда. “Кўк-анор ранглилар” мураббийлар штаби уни янги мавсум режаларига киритмаяпти.

Маълумот учун, Рафинья ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушган ва 1та гол уришга муваффақ бўлган эди.