"Барселона" футболчиси учун Милан грандлари кураш бошлади

  • 17 май, 2019, 12:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Малком катта эҳтимол билан мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартиради.

Tecno

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли бразилиялик футболчига "Интер", "Милан" ва "Лилль" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Малком жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 14та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Малкомни ўтган ёз “Бордо”дан 41 млн еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!