"Барселона" футболчиси учун немис клублари ҳам курашга қўшилди

"Барселона" футболчиси Карлес Перес қишги трансфер ойнаси вақтида клубини алмаштириши мумкин.

Хабарларга кўра, 24 январь куни машғулотлардан сўнг "Барселона" раҳбарияти 21 ёшли футболчи ўзига янги клуб излаш ишларини бошлашини хабар қилишган. Каталонияликлар устози Кике Сетьен унга асосий таркибдан жой топиб беришига ишонмаяпти.

Ушбу сухбатдан сўнг Перес учун икки немис гранди "Барселона" ва "Боруссия"дан таклиф олган.

Перес хизматлари билан шунингдек, "Севилья" ҳам қизиқмоқда. Аммо El Mundo Deportivo нашрига кўра, футболчи учун асосий даъвогар "Рома" бўлиб қолмоқда. Римликлар раҳбарияти ва футболчининг агентлари жума куни музокараларни бошлаган.

Жорий мавсумда Перес Испания чемпионатида битта ўйин ўтказди ва битта гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!