
Рустам Ашурматовни яна бир гранд ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ...
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" ҳимоячиси Рустам Ашурматов тез орада "Истиқлол" клуби аъзосига айланади.
Бизга маълум бўлишича, Теҳроннинг яна бир номдор жамоаси "Персеполис" ҳам ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Бироқ Ашурматов "кўклар"ни танлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ашурматов 2023 йилда "Рубин"га кўчиб ўтган эди. Энди Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов бир клуб шарафини химоя қилади.
Фикрлар