"Барселона" футболчисини Бундеслига клубида олиб қолишмоқчи, лекин...

Гельзенкирхеннинг “Шальке” клуби мавсумни ижарада ўтказаётган “Барселона” ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони янги мавсумда ҳам ўз сафида олиб қолмоқчи.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра, немис клуби 20 ёшли франциялик футболчининг ижара шартномасини яна бир йилга узайтирмоқчи. Аслида, “Шальке” Тодибони 25 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз ушбу режани ўзгартириб юборди.

“Барселона” эса ижара муддатини узайтириш бўйича “Шальке”нинг таклифини қабул қилмаслиги мумкин. Боиси, Тодибони тўлиқ сотиб олиш масаласида каталонияликларда қатор таклифлар мавжуд.

Жан-Клер Тодибо жорий мавсум Бундеслигада 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!