"Барселона"га маъқул келган тўпурар Англияга ўтишни истамоқда
АПЛ варианти қизиқроқ
Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасининг асосий ҳужумчиси Вангелис Павлидис Англия чемпионатига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Инсайдер Экрем Конурнинг таъкидлашича, грек марказий форварди учун айнан Англия премьер-лигаси энг устувор йўналиш ҳисобланади.
Англия чемпионати клублари орасида Павлидисга энг катта қизиқишни Лондоннинг «Тоттенхэм» жамоаси ҳамда «Астон Вилла» намоён этмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўйинини Каталониянинг «Барселона»си, шунингдек, «Ювентус», «Милан» ва «Рома» каби топ клублар ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
27 ёшли ҳужумчининг эҳтимолий трансфери тахминан 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Примейра дивизионида Вангелис Павлидис саккиз учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урishga муваффақ бўлди.

Изоҳлар (0)