Ads

"Барселона" клуби "Атлетико" билан франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра каталонияликлар франциялик футболчининг трансфер нархини камайтириш учун “матрасчилар”га португалиялик ҳимоячиси Нелсон Семедуни қўшиб бермоқчи.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ “Атлетико”нинг ўзи ҳам Семедуга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб Гризманинг нархи 120 млн еврога тушади. Семедунинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.