"Барселона" ҳамшаҳаридан футболчи сотиб олди

Ориол Ромеу "Барселона" футболчисига айланди. 

Клуб "Жирона" билан 31 ёшли ярим ҳимоячининг трансферини келишиб олди. Футболчи аллақачон тиббий кўрикдан ўтган, томонлар керакли ҳужжатларни имзолаши керак. 

Аввалроқ, "Барселона" Ромеу учун 5-6 миллион евро ва бонуслар тўлаши хабар қилинганди. Шартнома доирасида Пабло Торре "Жирона"да бир мавсум ижара асосида ҳаракат қилади. 

Ориол ўтган мавсум Ла Лигада 33 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!