"Барселона" ҳимоя марказини бразилиялик футболчи билан кучайтиради
Римнинг "Лацио" клуби марказий ҳимоячиси Луис Фелипе фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Calciomercato нашрининг маълум қилишича, “кўк-анор ранглилар” бразилиялик футболчини мавсум якунлангач, таркибга жалб этишмоқчи ва ҳозирда унинг трансфери бўйича “Лацио”га расмий таклиф тайёрлашмоқда.
Хабарларга қараганда, “Барса” Фелипе учун тахминан 30-40 млн евро атрофида пул таклиф қилмоқчи.
Луис Фелипе жорий мавсум “Лацио” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Товон пули эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар