"Барселона" ҳимоячиси билан шартнома узайтирди

CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Эрик Гарсия билан янги шартнома бўйича келишувга эришган.

Tecno

"Mundo Deportivo" берган хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" марказий ҳимоячи билан шартномасини янгилади. Каталонияликлар испаниялик ҳимоячига ишонади ва уни келажакда жамоа сардорига айланиши мумкин деб ҳисоблайди. 24 ёшли футболчи музокаралар бошиданоқ янги шартномадан миннатдор экани ва бундан хурсанд бўлишини айтиб ўтган эди. Гарсиянинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Катта эҳтимол билан футболчининг клуб билан шартнома янгилаганлиги ҳақидаги хабар расман эълон қилинади. 

Маълумот учун, Эрик Гарсия 2021 йилда "Барселона" сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!