"Барселона" ҳимоячиси "Милан"га ўтади

Ҳуқуқий жиҳатдан "Барселона"га тегишли бўлган "Бетис" ҳимоячиси Эмерсон фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

21 ёшли футболчининг агенти "россонерилар" мутасаддилари билан учрашиб улгурди ва айни дамда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

"Барселона" томони бразилиялик футболчининг трансферидан 30 миллион евро ишлаб олмоқчи, бироқ музокаралардан хабардор манба келишув 25 миллион евро эвазига амалга ошишини таъкидлаган.

Эмерсоннинг "Бетис" билан ижара шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган, бироқ "Барселона" севильяликларга 6 миллион евро тўлаб, уни қайтариб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!