"Барселона" ҳимоячиси Хорди Альба "Хетафе"га қарши ўйинни жароҳат сабаб биринчи тайм ўртасидаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Клуб расмий матбуоти хабарига кўра, футболчи ўнг оёқ болдиридан жароҳат олган. Футболчининг тикланиб майдонга қайтиши учун қанча вақт талаб қилиниши номаълум.

Жорий мавсумда ҳимоячи Ла Лигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритишни уддалади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)