«Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт жароҳати сабаб деярли икки ойга сафдан чиқди
«Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт жароҳати сабаб камида етти ҳафта майдонга туша олмайди
«Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт Испания чемпионати 10-туридан ўрин олган мадридлик «Реал»га қарши ўйинда олган жароҳати сабаб камида етти ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда каталониялик клуб матбуот хизмати хабар берди. Тиббий кўрик натижасига кўра, футболчида ўнг оёғининг тўпиқ қисмидаги ора ости боғламлар мажмуаси шикастлангани аниқланган. Жароҳат рақиб жамоа ўйинчиларидан бири билан тўқнашув пайтида юз берган.
Якшанба куни «Барселона» ўз майдонида «Реал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Хави Эспарт учрашувни асосий таркибда бошлади, аммо жароҳати туфайли 30-дақиқада алмаштирилди. Жорий мавсумда у «Барселона» таркибида тўққизта ўйин ўтказиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Изоҳлар (0)