"Барселона" ҳимоячисини ҳамшаҳарига ижарага берди
Сўнгги пайтларда "Барселона"нинг захирасида қолиб кетаётган испаниялик ҳимоячи Эрик Гарсия фаолиятини Ла Лиганинг бошқа бир клубида давом эттиради.
"Кўк-анорранглилар" уни бир мавсумга ижарага берди. Битимда сотиб олиш банди йўқ. Фулбек келаси мавсум ёзда Каталония клубига қайтади.
Жорий мавсумда Гарсия Ла Лигада 2 учрашувда жами 56 дақиқа ҳаракат қилганди.
Фикрлар