"Барселона" ҳимоясида катта ўзгаришлар бўлади

  • 9 февраля, 2022, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кескин ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Diario Sport.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес клуб раҳбариятидан 3-4 нафар янги ҳимоячи билан шартнома имзолашни сўраган. “Барселона” ўз сафига Андреас Кристенсен ва Сезар Аспиликуэта (“Челси”), Жюль Кунде (“Севилья”) ва Хосе Гаяни (“Валенсия”) и қўшиб олиши мумкин.

Ўз навбатида, “Барселона” Оскар Мингеса, Самуэль Умтити ва Клеман Ленглет каби ҳимоячилари билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

"Барселона" айни дамда Испания Ла Лигасида 38 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию