«Барселона» ҳужум чизиғига АПЛдан номзод топди
«Барселона» 20 ёшли «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупига қизиқмоқда, аммо унинг 100 миллион евролик нархи асосий тўсиқ бўлмоқда.
«Борнмут» клуби ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи «Барселона» скаутлари диққат марказида қолмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 20 ёшли форвард «Барселона» бош мураббийи ва клубнинг спорт директори Декунинг эътиборини тортган. Шунга қарамасдан, каталонияликлар қишки трансфер ойнасида уни сотиб олиш бўйича ҳеч қандай расмий қадам ташлашни режалаштираётгани йўқ. Эҳтимол, «Барселона» Крупи бўйича фаол ҳаракатни келаси ёзда бошлаши мумкин, бироқ бу ерда асосий тўсиқ – трансфер нархи.
Хабарга кўра, «Борнмут» ўз ҳужумчисини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Крупига фақат каталонияликлар эмас, Англиянинг «Арсенал» ва «Тоттенхэм» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Крупи Англия чемпионатида фақат битта учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар (гол ёки голли пас) билан ажралиб тура олмади. Мавсум бошини у олган жароҳати сабабли ўтказиб юборган эди.

Изоҳлар (0)