"Барселона" ҳужумчиси билан битимни узайтирмоқчи. Форвард қарор қабул қилмади
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоа билан шартномани узайтириши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, "Барселона" раҳбарияти форвардни олиб қолишни истаяпти. Унинг амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва жамоа менежменти у билан мавсум охиригача шартномани узайтиришни хоҳлаяпти. Бу жамоанинг январда бўлиб ўтадиган йиғилишда асосий мавзуга айланиши кутилмоқда.
Томонлар оғзаки суҳбатлар ўтказиб, маълум бир келишувга эришган, аммо Дембеле расмий таклиф олишга улгурмади. Франциялик футболчи каталонияликларнинг ниятини билади, аммо ҳозирча шубҳаланмоқда ва аниқ бир қарор ҳам қабул қилмади.
"Барса"га келадиган бўлсак, футболчи учун улар истайдиган 40-50 млн еврони ҳеч ким тўлаб беришни хоҳламаслигини билади.
Фикрлар