"Барселона" ҳужумчиси Месси билан бир жамоада ўйнаши мумкин эди
Қишда "Барселона" сафига келиб қўшилган Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин эди.
Хабарларга қараганда, ПСЖ раҳбарлари футболчини ўз жамоасида кўришни истаган. Бунинг учун парижликлар "Арсенал"га Мауро Икардини беришга ҳам рози бўлган. Бироқ "канонирлар" рад жавобини берган.
Якунда Икарди Парижда қолди, Обамеянг эса, эркин агент сифатида "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолади. Габонлик форвард лондонликлар сафида 163 учрашув ўтказиб, 92 гол ва 21 ассист муаллифига айланди.
Икарди ПСЖ либосида 87 ўйинда 38 бор рақиблари дарвозасига йўл топган. Шунингдек, унинг ҳисобида 10 та ассист мавжуд.
Фикрлар