“Барселона” ҳужумчиси “Сельта”га ўтади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Пако Алькасер қишдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.  Бу ҳақда испан ОАВ хабар бермоқда.

Унга Вигонинг “Сельта” жамоаси ва бош мураббий Хуан Карлос Унсуэ қизиқмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис илгари “Барселона”да ишлаган.

“Барселона” ҳам бу мавсум фақатгина икки бор майдонга тушган Пакони сотишга қарши эмас. Бироқ каталонияликлар унинг учун сарф этилган пулни қайтариб олиш истагидалар.