"Барселона" ҳужумчисини АПЛ грандлари ўз сафида кўришни хоҳламоқда

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. TodoFichajes хабарига кўра, 20 ёшли футболчига Премьер-лиганинг учта клуби - "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" харидор бўлмоқда.

Каталония клуби эса Фатини сотишга қарши эмас, лекин унинг тез-тез жароҳат олиши сабабли, унга харидор жамоалар футболчини ижарага олиш варианти янада ҳақиқатга яқинроқ ҳисобланади.

Қайд этилишича, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” Фати учун курашда “Ньюкасл”дан олдинда. Улар аллақачон "Барселона" билан музокаралар бошлаб юборган.

Нуфузли Трансфермаркт портали экспертлари Ансу Фатининг ҳозирги пайтдаги трансферини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Испаниялик футболчи жорий 2022/2023 йилги мавсумда жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!