“Барселона” икки футболчиси ўрнига биттасини олади

“Барселона” раҳбарияти ёши ўтиб қолаётган Жорди Альба ва тажрибасизлиги панд бераётган Хуниор Фирпо ўрнини эгаллайдиган чап қанот ҳимоячисини топди.

 Каталония клуби мутасаддиларининг таъкидлашича, Альфонсо Педраса яқин келажакда бу икки футболчи ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳимоячи ҳозир “Вильярреал” сафида ишончли ўйин намойиш этмоқда.

Шунингдек, Куманнинг захира рўйхатидан “Валенсия” вакили Хосе Гайя ва “Манчестер Сити” ўйинчиси Анхелиньо ҳам бор. Агар бу трансферлар амалга ошмаса, бош мураббий жамоа чап қанотини ҳимоя қилиш вазифасини клуб тарбияланувчиси Хуан Мирандага топширмоқчи. Миранда айни пайтда ижара асосида “Бетис”да тажриба тўплаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)