"Барселона" "Жирона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Ушбу мавсумда кутилмаган натижалари билан барчани лол қолдираётган "Жирона"нинг бир қанча футболчиларига топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Шулардан бири Алеш Гарсиядир

Инсайдер Жеррард Ромеро хабар беришича, испаниялик ярим ҳимоячини "Барселона" қишда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Хави бу трансферга розилик берган ва тез орада клуб расмий таклиф билан чиқади. 

Гарсия "Манчестер Сити" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2021 йилдан бери "Жирона" сафида тўп тепиб келади. У мазкур мавсумда жамоаси таркибида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та голда иштирок этди. 

Маълум бўлишичаГарсия трансферига "БарсаПабло Торре ёки Ориол Ромеони ҳам қўшиши мумкин. Футболчининг товон пули 20 миллион евродир. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!