"Барселона" Жоау Канселу трансфери бўйича "Ал-Ҳилол"га таклиф юборди

"Барселона" клуби "Ал-Ҳилол"га Жоау Канселуни трансфер қилиш бўйича расмий таклиф йўллади.

Каталонияликлар 31 ёшли ҳимоячини ижара асосида таркибга қўшиб олиш ва унинг маошининг бир қисмини қоплашга тайёр. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда, дея хабар беради Фабрицио Романо.

Аввалроқ "Интер" саудияликлар билан футболчининг трансфери борасида келишувга эришгани маълум қилинган эди. Бироқ, Жоау Канселунинг ўзи фаолиятини айнан "блауграналиклар" сафида давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!