"Барселона" кейинги ёз "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи

"Барселона" келгуси йил ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўрадиган футболчилардан яна бирини аниқ қилиб олди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар мавсумлар оралиғида “Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни ўз сафига қўшиб олишмоқчи. “Кўк-анор ранглилар” скаутлари уни кузатиш давомида унинг “Камп Ноу”да ўйнаб кета олиш салоҳиятига эга эканлигини айтишган.

Маълумот учун, Фабиан Руис “Наполи”да 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, Руисга шунингдек "Реал", "Бавария" ва "Ливерпуль" клублари ҳам харидор бўлишмоқда. Унинг трансфери эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!