"Барселона" кичик камбэк эвазига ғалаба қозонди. Мессидан дубль

Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган "Валенсия" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда 3:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб, Паулиста дарвозабоннинг хатосидан кейин ҳисобни очди. Бу голга каталонияликлар Мессининг дубли ва Гризманн томонидан урилган 1 та гол билан жавоб қайтарди. 83-дақиқада Карлес Солер ҳисобдаги фарқни қисқартирди, бироқ бу "кўршапалаклар" очко олиши учун етарли бўлмади.

Шундай қилиб, очколари сонини 74 тага етказиб олган "кўк-анорранглилар" 2-ўриндаги "Реал" билан тенглашиб олди. "Валенсия" эса, 36 очко билан 14-поғонани банд этиб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Барселона" чемпионлик пойгасини давом эттиради!

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Жарима майдони ичида тўпни шеригига қолдирган Мориба идеал ўйнай олмади. Рақиб футболчиси тўпни олиб қўйди.

  • 87'

    Жамоадоши оширган тўпга Гамейро ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

  • 85'

    Майдон эгалари энди рақибни босим остида ушлаб турибди. "Барселона" катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 83'

    ГОООООООООЛ! "Валенсия" ўйинга интрига қайтарди!

    Карлес Солернинг узоқ масофадан йўллаган "пушка" зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 82'

    Де Йонгнинг узатмасидан кейин тўп рақиб футболчисининг қўлига тегиб кетди. Бироқ ҳакам оралиқ масофа яқинлиги туфайли ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 80'

    "Валенсия"нинг бир вақтнинг ўзида икки футболчиси офсайдда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 77'

    Ўйин темпи пасайди. "Барселона"нинг устунлиги сезилиб қолмоқда.

  • 75'

    Дест ва Педри ўрнига Мориба ҳамда Роберто майдонга тушди.

  • 73'

    Майдон эгаларининг ҳужумларидан ҳеч қандай хавф юзага келмаяпти.

  • 71'

    "Валенсия" яна уйғонгандек бўлди. Ракичнинг бу сафарги зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 69'

    ГООООООООООООООЛ! Месси дублни расмийлаштирди!

    Стандарт вазиятдан шедевр зарба йўллаган Лео дарвозабонни ожиз қолдирди!

  • 67'

    Жарима майдони яқинида Месси йиқитилди. Лео учун яна бир имконият.

  • 65'

    Марк Андре Тер-Штегенга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Антонио Латорре ўз ўрнини Диакабига бўшатиб берди.

  • 63'

    ГОООООООООООЛ! "Барселона" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Дарвозабондан қайтган тўпни Гризманн бўш қолган дарвозага киритди.

  • 61'

    Ҳисобни тенглаштирган меҳмонлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 59'

    Дест рақиб жарима майдони ичида қоида бузди.

  • 57'

    ГОООООООООООЛ! "Барселона" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Пенальтидан фойдалана олмаган Месси такрорий уриниш билан дарвозани ишғол этди.

  • 57'

    Силлесен Мессининг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди.

  • 56'

    Антонио Латторега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 56'

    Жарима майдони ичида тўп "Валенсия" футболчисининг қўлига тегди. Бу - пенальти!

  • 55'

    Гол ўтказиб юборган каталонияликлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 52'

    Майдон эгаларининг "иштаҳаси очилди". Бу сафар Корреанинг яқин масофадан берган зарбаси хавфли чиқди. Аммо тўп мўлжалга аниқ бормади.

  • 50'

    ГООООООООООЛ! "Валенсия" барибир ҳисобни очди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Габриэль Паулиста бўш қолган дарвозага киритди. Тер-Штеген жамоадоши билан тўқнашиб, вазиятдан кеч қолганди.

  • 49'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди. Бироқ Гедешнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 47'

    Назорат яна меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 42'

    Бўлим сўнгига келиб тўп назорати меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 40'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Педри бироз ета олмади.

  • 38'

    Каталонияликлар узоқ давом этадиган позицион ҳужумлар ташкил этмоқда.

  • 36'

    Леонинг узатмасидан кейин жамоадошларидан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 35'

    Ракич йўқ жойдан ўзига сариқ карточка орттириб олди. У Педрининг юзига уриб юборди.

  • 33'

    "Кўршапалаклар" бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйинга киритди ва якунда ҳеч нимага эриша олмади.

  • 31'

    Мессининг зарбасига аниқлик етишмади. Анчадан бери у бундай вазиятлардан фойдалана олмаяпти.

  • 30'

    Жарима майдони яқинида Месси қўполлик эвазига тўхтатилди. Лео учун ажойиб имконият.

  • 28'

    Майдон эгалари рақиб прессингини қисқа узатмалар билан ортда қолдиряпти.

  • 26'

    Ракичнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 24'

    Альба жарима майдони ичидаги Мессига тўп узатди. Лео зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 23'

    Педри жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни одатий дея баҳолади.

  • 21'

    Энди "кўршапалаклар" рақибни босим остида ушлаб турибди.

  • 20'

    Жамоасининг хавфли ҳужумини Гайя ноаниқ зарбаси билан барбод қилди.

  • 18'

    Гедешнинг узатмасидан кейин Гомес бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Макси тўпга ета олмади.

  • 16'

    Стандарт вазиятдан кейин "Барселона" жарима майдони ичида саросима юзага келди. Аммо ҳимоячилар бир амаллаб тўпни узоқлаштирди.

  • 14'

    Аста-секинлик билан "Валенсия" футболчилари ҳам олдинга ўтмоқда. Рақибнинг штурми ортда қолди, чоғи.

  • 12'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Араухо зарба берди. Дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 10'

    Гризманнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    "Кўк-анорранглилар" позицион ҳужумларни бошлади.

  • 6'

    Куман шогирдлари рақибга босим ўтказмоқда.

  • 4'

    Гайя ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 3'

    Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан меҳмонлар фаоллик намойиш этди. Педрининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
03/05/2021 02:02
Роналду хам ва месси хам ўз жамоаларида дубл қайт этди бу ажойиб а