"Барселона" клуби ПСЖ юлдузи учун жиддий тарзда курашмоқчи. Унинг учун каталонияликлар қанча бермоқчилиги ҳам маълум

ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятини собиқ жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Барселона" ёзда ПСЖ юлдузи Неймар учун курашади. 29 ёшли бразилияликни қайтариш каталонияликларнинг янги президенти Жоан Лапортанинг ғояси. У Неймарни қайтариш орқали Мессини жамоада олиб қолмоқчи.

Лапортанинг фикрича, Неймарнинг трансфери клуб брендининг қимматлашишига туртки бўлади. Бразилиялик юлдуз парижликлар билан ЕЧЛда чемпионликка эриша олмаяпти. У "Барселона" билан шу мусобақада ғолиб чиқишига клуб президенти ишонмоқда ва бу унинг қайтиши учун сабаб бўлиши мумкин.

Каталонияликлар Неймар учун ПСЖга 100 миллион евро беришга тайёр. "Барселона" бу пулни жамоадаги айрим футболчиларни сотиш орқали ишлаб топмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!