"Барселона" Коутиньо учун "Ливерпул"га Ракитични қўшиб беришга тайёр

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ҳамон “Ливерпул”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” амалга ошиши мумкин бўлган трансфер учун жамоанинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични қўшиб беришга тайёр. Таъкидлаш керакки, Ракитичнинг “Барса” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мерсисайдликлар Коутиньони 150 млн евродан камига сотмасликлари ҳақида эълон қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!