"Барселона" Коутиньони муддатидан аввал қайтариб олмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ёзда “Бавария”га ижарага берган ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони муддатидан аввал ортга қайтаришни режалаштирмоқда.

Испан нашрларининг ёзишича “кўк-анор ранглилар” мавсумнинг иккинчи қисмида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи ва бу борада айнан бразилиялик футболчини таркибга қайтаришни ўйлашмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Hikmatov S
30/01/2020 14:36
Tezroq qaytaqol Filipe