«Барселона» клуби “Камп Ноу”да ишлари юришмаган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони бошқа футболчи билан алмаштириш ёки сотиб юбориш устида иш олиб бормоқда.

The Telegraph нашрига кўра, “Барса” раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий инқироз харидорларга 28 ёшли бразилиялик футболчини катта маблағ эвазига сотиб олишга имкон бермаслиги мумкин. Шу боис каталонияликлар Коутиньони сотиб оладиган жамоага футболчи маошининг бир қисмини тўлаб беришга тайёр. Айтиш керакки, ҳозир Филиппе ҳафтасига 220 минг евродан кўпроқ маош олади.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньога «Арсенал», «Челси», «Ньюкасл» ва «Лестер» клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)