Ҳозирда “Барселона”да ўйнаётган Филиппе Коутиньони тарбиялаган Бразилиянинг “Васко да Гама” клуби вице-президенти Орландо Маркес жамоа Коутиньонинг “Барселона”га трансферидан олиши керак бўлган улушини ҳамон олгани йўқ.

“Биз ҳозиргача пул олмадик. Бу борада иш олиб бормоқдамиз. Коутиньо аллақачон “Барселона”да ўйнаётган бўлсада, бу иш анча вақт олади шекилли”, – деб айтиб ўтди Маркес.

ФИФА қоидаларига кўра, футболчининг илк клуби унинг трансфер суммасининг 2,5 % га эгалик қилиши лозим. Каталонияликлар бразилиялик футболчини 160 млн еврога сотиб олганини инобатга оладиган бўлсак, “Барселона” Коутиньони Ла лигада рўйхатдан ўтказган кундан 30 кун ўтгач “Васко да Гама”га 3 млн евро тўлаши керак эди.