"Барселона" Кубарси билан шартномани узайтирмоқчи

Хавининг ишончини оқлаётган Пау Кубарси билан клуб янги шартнома борасида музокараларни бошлади. Жамоа унга битим бўйича таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳимоячининг товон пули 1 млрд евро қилиб белгиланади. Шунингдек, маоши ҳам ошади. Янги шартнома эса узоқ йиллик бўлади. Раҳбарият тезроқ ҳимоячи билан келишувга эришишни истамоқда. 

Кубарсининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача тузилган. У сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинлари орқали трансфер нархини ҳам 25 миллион еврога кўтариб олди. 

Миш-мишларга кўра, Пау ўз вақтида "Манчестер Сити" таклифини рад қилган. Бугунги кунга келиб эса у муҳим ўйинларда ҳам асосий таркибда майдонга тушмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!