“Барселона” кутган супертрансфер барбод бўлди
Рональд Куман “Барселона”ни қабул қилиб олганидан бери клуб ҳўжайинларидан “Ливерпуль” етакчиси Жоржиньо Вейналдумни олиб келишни талаб қилаётган эди.
Лапорта президент этиб сайлангач, каталонияликлар нидерландиялик ярим ҳимоячига шахсий шартнома ҳам таклиф қилди. Бироқ, Куман ишонган ва сабрсизлик билан кутаётган трансфер барбод бўлиш арафасида турибди.
Бунга Куманнинг “Барселона”дан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги сабаблар таъсир қилди. Вейналдум Куман кетадиган бўлса, “Бавария” таклифини қабул қиладиган бўляпти.
Бундан ташқари, “Ливерпуль” ҳам маҳоратли ярим ҳимоячини уч йиллик янги шартномага кўндиришга интилмоқда.
Фикрлар