"Барселона" кутилмаган трансферга қўл уриши мумкин

CHERY AUTO

"Барселона" ушбу ёзги трансферлар ойнасида ўз муҳлисларини кутилмаган трансфер билан мамнун этмоқчи. 

El Nacional нашрининг хабар беришича, клуб спорт директори Деку "кўк-анорранглилар" сафини бразилиялик вингер Антони билан тўлдирмоқчи. Ҳозирда, клуб вакиллари ҳужумчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатишмоқда.

Манбада ёзилишича, 25 ёшли футболчи каталонияликлар бош мураббийи Ханси Фликнинг ҳужумкор ўйин услубига мос тушади. Бундан ташқари, Антони ушбу мавсум "Бетис" сафида Испания чемпионатида юқори даражада ўйнай олишини исботлади.

Антонининг трансфер ҳуқуқи ҳозирда "Манчестер Юнайтед" га тегишли бўлиб , Клуб уни ўз режаларига киритмаган. Қолаверса "Бетис" ҳам молиявий ҳолати туфайли футболчини тўлиқ трансфер қила олмайди. 

Айни дамда, Transfermarkt портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Антони "Бетис" сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!