"Барселона" Лаутаро Мартинесга қандай шартнома таклиф қилмоқчи?
"Барселона" ёзда "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни қўлга киритишни режалаштирмоқда.
Хабарларга кўра, каталонияликлар раҳбарияти 22 ёшли аргентиналик футболчига 2025-йилгача мўлжалланган, йиллик 7 миллион евро маошга эга келишув таклиф қилмоқчи.
Олдинроқ, "Интер" Мартинеснинг трансфери 150 миллион еврога баҳолаётгани маълум қилинган эди.
Фикрлар