“Барселона” Левандовски ўрнига зўр тўпурар топди
“Манчестер Юнайтед”ни кетишга тайёргарлик кўраётган Маркус Рэшфорд фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
26 ёшли тўпурарга “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар Маркус Рэшфордни 35 ёшли Роберт Левандовскига ўринбосар қилиб олиб келмоқчи.
Кейинги мавсумларда Рэшфорднинг ўйини қовушмаяпти. Манчестерликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг ўтган чемпионат давомида бир неча бор ҳужумчига норозилик билдирди.
Клубда энг катта маош олаётган Маркус Премьер-лигада 33 та учрашувда еттита гол уриб, иккита ассистни амалга оширди холос.
Мутахассислар футболчига фаолиятини тиклаб олиш учун муҳитни ўзгартиришни тавсия қилмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳам катта маош тўлашдан қутилиш учун форвардни қўйиб юборишга рози.
Рэшфорднинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади ва футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланяпти.
Фикрлар