"Барселона" Левандовскига қанча товон пули белгилади? Бу сизни ҳайрон қолдиради

"Барселона" клуби матбуот хизмати "Бавария"дан кўчиб ўтган польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски учун белгиланган товон пули миқдорини эълон қилди.

Унга кўра, Левандовскининг товон пули 500 миллион еврони ташкил қилади. Ҳужумчи Каталония клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилган. Айтиш керакки, ушбу маблағнинг 5 миллиони бонус сифатида тўланади.

33 ёшли Левандовски "Бавария"да 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Умуман олганда, у ўтган давр мобайнида клуб учун барча мусобақаларда 375 та ўйин ўтказиб, 344 та гол урган ва 72 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!