"Барселона" "Лион" билан футболчи алмашмоқчи

  • 31 августа, 2020, 09:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти "Лион" билан ўзаро футболчи алмаштиришни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” франциялик ҳимоячи Самуэль Умтитини “Лион”нинг голландиялик ҳужумчиси Мемфис Депайга алмаштирмоқчи. Умтити ҳам қадрдон жамоасига қайтишга тайёр, Депай эса “Барса”га ўтишга рози.

26 ёшли Депай ўтган мавсум “Лион” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 26 ёшли Умтити эса “Барселона” сафида 18 та ўйинда иштирок этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию