“Барселона” “Лион” тўпурарини кузатмоқда
Ads

“Барселона” клуби скаутлари  бир неча ойлардан бери Франциянинг “Лион” клуби ҳужумкор хавбеки Набил Фекирни кузатиб бормоқда.

Маrcа хабарига кўра, каталон клуби спорт директори Роберт Фернандеснинг шахсан ўзи Европа Лигаси доирасида “Лион”нинг “Эвертон”га қарши баҳсини стадиондан кузатиб борган. 3:0 ҳисобида француз клуби ғалабаси билан якунига етган учрашувда франциялик футболчи самарали ҳаракатларни  амалга ошира олмаган эди.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи бу мавсум Франция чемпионатида 11 та баҳсда майдонга тушиб, шунча гол киритган ва 4 та самарали узатмани амалга оширган.