"Барселона", "Ливерпуль" ва "Бавария" "Тоттенхэм"нинг 19 ёшли ҳимоячисини нишонга олишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўтган мавсумни "Гамбург"да ижара асосида ўтказган "Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Лука Вушкович ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб 19 ёшли хорватияликни сотишга тайёр: мураббий Роберто Де Дзерби ҳимояда тажрибалироқ футболчиларни афзал кўради. Футболчига аллақачон Европанинг энг яхши клублари - "Барселона", "Ливерпуль" ва "Бавария" эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, "Тоттенхэм" Вушкович эвазига 60 миллион евродан кўпроқ даромад олишни кутмоқда.

2025/2026-йилги мавсумда ҳимоячи Германия Бундеслигасида ўйнади. Вушкович "Гамбург" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт ўйинчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!