"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Каталониянинг "Барселона" клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маттео Дармианни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар”  “Бетис” ҳимоячиси Хуан Фирпони сотиб олишолмагач бор эътиборларини айнан италиялик футболчига қаратишган.

Маълумот учун, Дармианнинг трансфер нархи 10 млн еврони ташкил этади. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!