"Барселона" марказий ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи
"Барселона" марказий ҳимоячиси Андрес Куэнда Италияга кўчиб ўтиши мумкин.
Хабарларга кўра, каталонияликлар ҳимоячиси иккинчи жамоада тўп тепиб келмоқда. Футболчи Италиянинг "Комо" жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олишга харакат қилмоқда. "Кўк-анорранглилар" шартномага биринчи навбатда қайта сотиб олиш ҳуқуқини киритиш ниятида. Аввалроқ, "Комо" Мадриднинг "Реал" клубидан Николас Пас ва Хакубо Рамон билан ҳамхудди шундай схемани мувафаққиятли амалга оширган эди. "Трансфермаркт" портали Куэнканинг 500 минг еврога баҳолаган.
Маълумот учун, 18 ёшли ҳимоячи "Барселона"нинг асосий таркибида фақатгина бир марта майдонга тушган.



Фикрлар