“Барселона” машҳур футболчисини “қурбон” қиладиган бўлди

“Барселона” нишондаги футболчилар – Нико Уильямс ва Даниэль Ольмо трансферига пул жамғариш мақсадида жамоанинг энг машҳур ўйинчиларидан Илкан Гюндоғанни сотиб юборадиган бўлди.

Sport.es нашрининг ёзишича, Гюндоған трансферидан келадиган маблағ янги ўйинчиларни олишга йўналтирилади.

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик тез орада германиялик ярим ҳимоячи билан учрашув ўтказиб, Илкайнинг жамоадаги ўрни ва футболчи бўйича режалари ҳақида гаплашиб олмоқчи.

Айни пайтда Гюндоғанга Қатарнинг “Ас-Садд” клубидан аниқ таклиф бор.

Гюндоған “Манчестер Сити”даги муваффақиятли фаолиятини якунлаганидан кейин ўтган йили ёзда “Барселона”га кўчиб ўтганди. Германиялик футболчи Испаниядаги дебют мавсумида 51 та учрашувда бешта гол ва 14 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!