"Барселона" мазкур футболчининг трансферидан воз кечмаган

"Барселона" "Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва трансферидан воз кечмаган. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар бермоқда.

“Кўк-анорранглилар” футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга ҳаракат қилди, бироқ улар “шаҳарликлар” билан келиша олишмади. Каталония клуби раҳбарияти музокаралар жараёнини январ ойида қайта кўриб чиқиш ниятида.

28 ёшли ярим ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.

Премьер лиганинг жорий мавсумида Бернарду бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!