"Барселона" меҳмондаги эл-класикода ўзгача либосларда майдонга тушади

"Барселона"  "Сантяго Бернабеу"даги эл-класикода "Coldplay" либосларини кияди.

"Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, томонлар бу борада келишувга эришган. Унга кўра, Каталония жамоаси футболчилари 27 октябр куни "Реал Мадрид"га қарши ўйинда инглиз рок гуруҳининг махсус логотипи туширилган футболкаларда ўйнайди. Бу ғоя "Барселона"нинг Spotify платформаси билан ҳамкорлиги доирасида амалга оширилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, "Барселона" бир қанча муддат илгари репер Дрейк, қўшиқчилар Росалия ва Карол, шунингдек, "Rolling Stones" гуруҳи логотиплари туширилган формаларда ҳам ўйинларда ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!