"Барселона" Месси учун 4 та йирик трансферга қўл урмоқчи

"Барселона" клуби мавсумлар оралиғида катта трансферларни амалга оширмоқчи.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Месси фаолиятидаги сўнгги йилларни муваффақиятли ўтказиши учун таркибни кучайтиришга катта маблағ ажратмоқчи. Улар бу борада марказий ва чап қанот ҳимоячиси, шунингдек вингер ва Луис Суарес ўрнига маҳоратли марказий ҳужумчи сотиб олишмоқчи. Қанот ҳужумчиси позициясига эса ПСЖдан Неймарни ортга қайтаришни кўзлашмоқда.

Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Ҳозирча у жамоа билан келишувни узайтиришга шошилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!