"Барселона" Месси учун бразилиялик футболчисини "қурбон қилиши" мумкин
Бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Рафинья ёзда Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
AS нашрининг ёзишича, “Барселона” раҳбарияти орасида Рафиньянинг ўйинидан кўнгли тўлмаётганлар ва уни жамоадан кетказиш ҳақида ўйлаётганлар ҳам бор.
26 ёшли футболчига "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиб қолган. Агар ушбу инглиз клубларидан яхши таклиф тушса, "кўк-анорранглилар" футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Айтиш лозимки, Рафиньянинг трансферидан тушадиган маблағлар ҳужумчи Лионель Месси эркин агент сифатида шартнома имзолаши учун сарфланади.
Фикрлар