“Барселона” Мессини барибир кетказмайди

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу аслида нега Лионель Мессининг кетишига йўл қўймаганини изоҳлади.

- Мессининг шартномаси бор. Янги ғоямиз айнан Леонинг атрофида янги лойиҳани ишга тушириш эди. Мени уни сотиб, молиявий имкониятимизни яхшилаб олишда айблашди. Мен бунга жавоб бермадим.

Лео – жамоа сардори. Мен уни яхши тушунаман. Месси учун шартномани бир томонлама бекор қилиш имконияти ўтиб кетган. Мен уни яна бир неча йил Каталония қолишига ишонаман. У фаолиятини шу ерда тугатиши керак, - деди Бартомеу.

Аввалроқ, Лионель Месси қишда ёки мавсум якунланиши билан “Манчестер сити”га ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)