"Барселона" мисрлик футболчини кузатиб бормоқда

CHERY AUTO

Мисрнинг "Ал-Ахли" клуби ҳужумчиси Ҳамза Абдулкарим фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Tecno

"Diario Sport" нашри берган хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" бош директори Деку 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари сабаб, футболчининг трансфери устида ишламоқда. Ҳамзанинг ўзи "Барселона"га ўтишни истамоқда, бироқ "Ал-Ахли" истеъдодли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Ёзда Абдулкаримнинг хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. 

Маълумот учун, форвард жорий мавсум клуб сафида бор-йўғи бир дона учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!