"Барселона" мухлислар хоҳлаётган трансферни амалга оширолмайдиган кўринади
"Барса" келаси ёзда Уильямсни сотиб олишга тайёр - агар унинг товон пули 58 миллион евродан 100 миллионга кўтарилмаса.
"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби испаниялик футболчининг трансфери бўйича музокаралар кутилганидек давом этмаётганини тан олади, чунки футболчи "Атлетик" томонидан босим остида.
Каталонияликларнинг устуворлиги уни жорий мавсумда қўлга киритиш бўлиб қолмоқда ва клуб трансфер ойнаси расман 30 август куни ёпилишига ҳали кўп вақт борлигини таъкидламоқда. Бироқ президент Жоан Лапорта агар у шартномасини узайтирса ва унинг банди, "Атлетик" хоҳлаганидек, юз миллионга кўпайтирилса, Никонинг "Барса" билан шартнома имзолаш имконияти нолга тушишини аниқ айтди.
Фикрлар